Меҳнат мигрантларнинг Россияга кириши соддалаштирилади

Меҳнат мигрантларнинг Россияга кириши соддалаштирилади
30.11.2022

Меҳнат мигрантларининг Россияга қонуний кириши соддалаштирилади, миграция рўйхати бўйича тизим эса қайта ташкил этилади 

Ҳукумат тегишли қонун лойиҳасини Давлат Думасига тақдим этди. 

ИИВ ҳар йили миграция соҳасида 65 миллиондан ортиқ давлат хизматларини кўрсатади, шундан 27 миллиони – чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кўрсатилади. 

РФ ИИВ қуйидаги «бюрократик» хизматларни «Паспорт-виза хизмати» Федерал давлат унитар корхонасига ва Москвадаги Кўп тармоқли миграция марказига ўтказади: 

– визалар, таклифномалар, ишлаш учун рухсатномалар, РВП, ВНЖ бериш учун аризаларни қабул қилиш 

– чет элликлар учун патентларни расмийлаштириш ва бериш 

– РФ фуқароларининг загранпаспортларини расмийлаштириш

– чет эл фуқаросини яшаш жойи бўйича регистрация қилиш учун аризаларни қабул қилиш ва келганлиги тўғрисида билдиришномалар бериш 

Аввало, бу ўзгаришлар визасиз мамлакатлардан ишлаш учун келаётган муҳожирларга тегишли бўлади – йилига тахминан 1,5 млн киши.