«Золотая Корона» мижозлари йирик фирибгарлик қурбони бўлишди

«Золотая Корона» мижозлари йирик фирибгарлик қурбони бўлишди
02.03.2023

Қирғизистоннинг юзлаб фуқаролари «Золотая Корона» тўлов тизимидаги фирибгарлик ҳақида полицияга оммавий равишда шикоят қилмоқда. 

Фирибгарлар мигрантга қўнғироқ қилади ва ўзини хизмат ходими сифатида кўрсатиб, жабрланувчини СМС-хабардан хавфсизлик кодини тақдим этишга кўндиради. Суҳбат давомида жиноятчи жабрланувчини шахсий маълумотларини айтади, шунда ҳамма нарса ишончлидек кўринади. Жабрланувчи кодни айтганида, фирибгар юқори фоиз билан кредит (5 мингдан 150 минг рублгача) расмийлаштиради. 

Эҳтиёт бўлинг, дўстлар!