1 ноябрдан “свет”ни қанча кўп ишлатсангиз, нарх ҳам шунга яраша қимматлашиб боради

1 ноябрдан “свет”ни қанча кўп ишлатсангиз, нарх ҳам шунга яраша қимматлашиб боради
06.10.2023

Ўзбекистонда 1 ноябрдан “свет”ни қанча кўп ишлатсангиз, нарх ҳам шунга яраша қимматлашиб боради

Диққат! Электр энергияси учун тарифлар ошмаяпти, фақатгина кўп истеъмол қилувчилар учун табақалаштирилган нарх жорий қилиняпти.

Бу тартиб қандай ишлайди?

- бир ойда 1000 кВтгача истеъмол қилинса – ҳар кВт учун 295 сўм (2019 йилда белгиланган асосий тариф) тўлайсиз

- 1001 дан 5000 кВтгача бўлган ҳар кВт учун 590 сўмдан тўлайсиз

- 5 001 дан 10 000 кВтгача бўлган ҳар бир кВт учун 885 сўмдан тўлайсиз 

- 10 000 кВтдан ортиқ электр энергияси истеъмол қилинганда, ҳар кВт учун 1180 сўм тўлайсиз

Бу тартиб ҳукуматнинг 2023 йил 15 июлдаги 294-сонли қарори билан 1 ноябрдан кучга кириши белгиланган.