Мигрантларнинг бир қатор соҳаларда ишлашини тақиқлаш бўйича қонун лойихаси Давлат Думасига киритилди

Мигрантларнинг бир қатор соҳаларда ишлашини тақиқлаш бўйича қонун лойихаси Давлат Думасига киритилди
06.10.2023

Россияда мигрантларнинг бир қатор соҳаларда ишлашини тақиқлаш бўйича қонун лойихаси Давлат Думасига киритилди

“Справедливая Россия – За правду” партияси тақлиф этишича, мигрантларга ушбу соҳаларда ишлашни тақиқлаш керак:

● соғлиқни сақлаш тизими муассасалари;
● мактаб таълим тизими;
● дори воситалари савдоси;
● йўловчи такси ва юк ташиш.

Бунга нозик ижтимоий соҳаларда хорижлик ишчиларнинг малакасиз меҳнати фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши сабаб қилиб келтирилган.