Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ беришни бошлади

Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ беришни бошлади
07.10.2023

Россия Ўзбекистонга газ етказиб беришни бошлади

Владимир Путин, Қосим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни йўлга қўйишди.

“Ўзбекистон уй хўжаликлари ва ижтимоий аҳамиятга эга объектларни иссиқлик ва электр энергияси билан узлуксиз таъминлашни кафолатлайдиган қўшимча энергия манбасига эга бўлади, Қозоғистон шимолий ва шарқий ҳудудларни газлаштириш масаласини ҳал қилади, Россия ўзининг ишончли табиий газ етказиб берувчи мақомини тасдиқлайди”, - деди Владимир Путин.

Ўзбекистон ҳар йили Россиядан 2,8 миллиард куб метр газ сотиб олади.