Москвада мигрантлар учун патент нархи ошиши кутилмоқда

Москвада мигрантлар учун патент нархи ошиши кутилмоқда
03.11.2022

2023 йилда Москвада меҳнат мигрантлари учун патент нархи 5 900 рублдан 6600 рублгача ошади. Бу ҳақда Москва шаҳри думаси йиғилишида маълум қилинди.

Бунга 2022 йилда меҳнат мигрантларининг одатий бўлган соҳалардаги расмий маоши 11,5%-га ошгани сабаб қилиб келтирилган.

Аввалроқ Россиянинг бошқа бир қанча вилоятларида 2023 йилда патент нархи ошиши эълон қилинган эди. Мисол учун, Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида ҳужжатнинг нархи ойига 4200 дан 4400 рублгача ошади.